Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эронда мамлакатнинг етакчи ядро физиги Муҳсин Фахризода ўлдирилди. У «Эрон бомбаси отаси» номи билан шуҳрат қозонганди
28.11.2020 07:24,  
873

Теҳрон яқинида мамлакатнинг етакчи ядро физиги Муҳсин Фахризода суиқасд оқибатида ўлдирилди, деб ёзмоқда Meduza. Бу ҳақда The Times of Israel хабар берган, Эрон Мудофаа вазирлиги тасдиқлаган.

Вазирлик маълумотларига кўра, Фахризода машинасига террорчилар ҳужум қилган. Олим унинг қўриқчилари ва ҳужумчилар ўртасидаги отишмада жиддий жароҳат олган ва кейинчалик касалхонада вафот этган.

Ҳозирча ҳеч ким ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади. Эрон ташқи ишлар вазири Жавод Зарифнинг айтишича, жиноят содир этилган ҳолат ортида Исроил турган бўлиши эҳтимоли бор, деган фикрга келишга асос бўлиши мумкин.

Фахризода Эрон ядро дастурининг етакчи ишлаб чиқарувчилардан бири эди, 2018 йилда Исроил бош вазири Бинямин Нетаньяху олимни Теҳроннинг барча ядро лойиҳасининг раҳбари эканлигини айтган. ОАВлар уни «Эронлик Оппенгеймер» ва «Эрон бомбасининг отаси» деб атаган. Қайд этиш жоизки, Эронда ядро қуроли ҳозирча яратилмаган.

2020 йил январь ойида Ироқда америкаликлар Эроннинг энг нуфузли генерали ҳисобланган генерал Қосим Сулаймонийни ўлдирганди. Бу АҚШ ва Эронни уруш ёқасига келтириб қўйганди. Зиддият Теҳрон Америка ҳарбий авиабазасига расмий ҳаво ҳужуми билан жавоб берганидан сўнг ҳал бўлган. Ўша пайтда у ерда ҳарбийлар бўлмаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан