Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эрондаги авиаҳалокатда омон қолган ягона одам ҳақидаги ҳикоя тармоқдагиларнинг кулгисига сабаб бўлди
17.01.2020 14:29,  
4833

Интернетда Эронда украин самолётининг ҳалокатга учраши натижасида экипаждан биргина одам тирик қолганлиги ҳақида ҳикоя тарқалди. Ҳикоя рост-ёлғонлиги ҳақида бирор ишончли маълумот йўқ. Шунга қарамасдан қизғин муҳокама қилинмоқда.

Ҳикоя мазмуни қуйидагича: Украин самолётининг ҳалокатга учраши оқибатида ягона тирик қолган инсон Ҳожи Абу Аббосдир. У йўлга отланишидан олдин рафиқасига “Эртага Украинага кетяпман, сенга нима олиб келай?” – дейди. Рафиқаси “Сиз омон-эсон келишингизни Аллоҳдан сўрайман холос”, деб жавоб қилади. Самолёт парвози чоғида ракета урилиб барча ҳалок бўлади, аммо Абу Аббос тирик қолади. Чунки у иккинчи хотинининг уйида тунаган. Энди у уйига қандай қайтишни билмаяпти. Бу эркакнинг уйига қайтиб болаларини кўришига бирор ёрдам бера оламизми, деб тугайди ҳикоя.

Айримлар ҳикоя қаҳрамони аэропортга ҳам чиқмагани, рафиқасини алдаб иккинчи хотининикига борганини айтиб кулмоқда. Иккинчи хотинга уйланишнинг фойдаси ҳам бор экан, дейди баъзилар. Уйига бориш учун иккинчи аёли борлигини очиқ тан олиш мардлик бўлади, деганлар бор. Ёки бир умр иккинчиси билан қолиб кетишини таклиф қилишмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан