Эрондан Ўзбекистон фуқаролари қайтарилади

Эрондан Ўзбекистон фуқаролари қайтарилади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан Эронга коронавирус билан қарши курашиш учун инсонпарварлик ёрдами жўнатилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабар қилди.

Инсонпарварлик ёрдами Эрон ҳукуматининг Ўзбекистон президентига янги коронавирус COVID-19 касаллиги тарқалишини бартараф этиш учун зарур бўлган тиббий буюмлар ва воситалар билан таъминлашда амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан мурожаати асосида юборилмоқда.

Мудофаа вазирлиги томонидан Эронга инсонпарварлик юкини етказиш учун ажратилган ҳаво кемасида ҳозирги кунда Эронда қолиб кетган 14 нафар юк ташувчи хайдовчилар, тадбиркорлар, талабалар — жами 28 нафар Ўзбекистон фуқароси мамлакатга қайтарилади.

Мамлакатга қайтган фуқаролар ва самолёт экипажи аъзолари қайтиб келгач, белгиланган тартибда малакали шифокорлар, соҳа мутахассислари назорати остида икки ҳафта муддатда карантинда сақланади.

Эронда COVID-19 вирусидан ҳалок бўлганлар сони 500 кишидан ошди, жами 11364 киши касаликка чалинган. Ўтган бир кун давомида 1289 киши коронавирус билан касалланди.

Аввалроқ Теҳрон БМТ бош котиби Антониу Гутерришга касалликка қарши курашиш учун АҚШ Эронга жорий этган санкцияларни бекор қилиш зарурлиги тўғрисида мурожаат қилди. Бундан ташқари, мамлакат ҳукумати Халқаро валюта жамғармасидан 5 млрд доллар миқдорида ёрдам сўради.