Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эронлик аёлларнинг стадионга киришига рухсат берилди
10.10.2019 00:42,  
83

Эронлик аёллар охирги қирқ йилда илк бор футбол бўйича мамлакат терма жамоасини стадиондан туриб қўллаб-қуввалаш имкониятига эга бўлди, дея хабар бермоқда “Евроньюс”.

2020 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида бугун, 10 октябрда бўлиб ўтадиган Эрон – Камбожа ўйинида аёллар учун стадионда алоҳида трибуна ажратилди.

ФИФА бир неча бор Эронни аёлларни футбол ўйинларига киритишга чақирган эди. Шу пайтгача эронлик футбол мухлисалари ўйинларни уйда ёки савдо марказларида, кафеларда томоша қилар эди.

Ўтган ойда эронлик Саҳар Худоёрий аёлларнинг стадионга киришига қўйилган тақиққа норозилик сифатида ўзига ўт қўйди ва касалхонада вафот этди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан