Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эронлик Халк «дунёдаги энг қўрқинчли одам» билан жанг қилади
11.01.2019 13:08,  
114

Британиялик Мартин Форд ва эронлик Сажад Ғарибий бодибилдер-гигантлар жанги 2019 йилда режалаштирилган, деб хабар қилмоқда Эрон ОАВлари.

Эронлик оғир атлетикачи Сажад Ғарибий 27 ёшда. У “Эронлик Халк” номи билан машҳур. Сажад ўз Instagram саҳифасини юритади. Айни дамда унинг саҳифасини 400 мингдан зиёд киши кузатиб боради ва бу кўрсаткич ўсишда давом этмоқда. Халкнинг бўйи 188 метр, вазни эса 174 килограммни ташкил этади.

“Биз, эронликлар, бошлаган ишимизни охирига етказишга ўрганганмиз. Мени ММАга таклиф қилишган экан, буни рад қилолмайман. Шундай экан, менинг муайян истакларим ва мажбуриятларим юзага келади”, - деди Ғарибий.

Шунингдек, Ғарибий россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедовга қойил қолганини таъкидлади. Унинг Конор Макгрегор устидан қозонган ғалабасини ҳақли деб ҳисоблайди. Ҳабиб билан октагонда жанг қилиш орзу қилади.

36 ёшли Мартин Форд ҳақида тўхталадиган бўлсак, у актёр ва бодибилдер сифатида машҳур. Унинг лақаби – “Дунёдаги энг қўрқинчли одам” Форднинг бўйи 207 сантиметр, вазни эса 150 килограмм.

Ҳар икки оғир атлетикачи учун мазкур жанг илк жанг бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан