Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эроннинг нефть даромадлари деярли 600 фоизга ошди
26.07.2022 18:03,  
77

Эроннинг нефть даромадлари тўрт ой ичида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 600 фоизга (ортиқча 580 фоиз) ўсди. Бу ҳақда республика ҳукуматининг иқтисодий масалалар бўйича расмий вакили Ахсан Хандузи маълум қилди, дея хабар беради IRNA агентлиги.

Унинг сўзларига кўра, хомашё сотишдан тушумларнинг ортиши нефть экспортининг ўсиши ва бюджет қонунчилиги доирасида мамлакат ичидаги валюта курсининг ўзгариши билан боғлиқ. Аввалроқ Эрон расмийлари экспорт-импорт операциялари учун бозор курсидан тахминан 5-6 баравар паст бўлган расмий белгиланган доллар курсидан фойдаланишдан воз кечишга қарор қилган эди.

Олдинроқ, баъзи танкерлар Эрон нефтини Россияга ташишдан қайта йўналтирилгани хабар қилинганди.

Қолаверса, Эрон Хитой бозорида Россия билан рақобатлашиш мақсадида аллақачон арзон нефть нархини пасайтирмоқда. Иккала давлат учун Хитой Ғарб санкциялари остида мавжуд бўлган хом нефть учун кам сонли бозорлардан биридир.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан