Эртадан Олмалиқ, Ангрен, Янгийўл ва Чирчиқ шаҳарларига фуқароларнинг кириш-чиқиши тақиқланади

Эртадан Олмалиқ, Ангрен, Янгийўл ва Чирчиқ шаҳарларига фуқароларнинг кириш-чиқиши тақиқланади

9 апрелдан бошлаб, Тошкент вилоятининг Олмалиқ, Ангрен, Янгийўл ва Чирчиқ шаҳарларида карантин тартиблари янада кучайтирилади.

Фуқароларнинг ушбу ҳудудларга кириши ва чиқиши чекланади. Фавқулодда ҳолатлар ҳамда юк автомобиллари бундан мустасно. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Вазиятдан келиб чиқиб, ушбу ҳудудларга ёндош туманларда озиқ-озиқ ярмаркалари ташкил этилмоқда.