Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эртага Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қор ёғиши мумкин
11.02.2020 18:54,  
1532

Республика Гидрометеорология маркази Ўзбекистонда 12 февраль, чоршанба куни, кутилаётган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1—3 даража илиқ, кундузи 8—10 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (қор) бўлади. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, айрим жойларда 10—15 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3—8 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ — 3 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир, қор ёғади. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 10—15 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0—5 даража илиқ, кундузи 3—8 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, айрим жойларда 10—15 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0—5 даража илиқ, кундузи 5—10 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 10—15 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3—8 даража илиқ, кундузи 5—10 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, айрим жойларда 10—15 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0—5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуқ, кундузи 5—10 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, айрим жойларда 10—15 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0—5 даража совуқ, кундузи 0—5 даража илиқ бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан