Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эртага Тошкентда ШҲТ халқаро ярим марафони ўтказилади
26.03.2022 18:28,  
37

Ўзбекистон Республикасининг 2021–2022 йилларда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислиги доирасида 80дан ортиқ турли даражадаги тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. Шундай тадбирлардан бири 2022 йил 27 март куни соат 07:30 да Тошкент шаҳрида илк бор ШҲТ халқаро ярим марафони бўлиб ўтади.

Спорт мусобақаси дастурига 3 км ва 21 км бўлган 2 та масофа киритилган. Спорт югуришида нафақат “ШҲТ оиласи”нинг 18 давлатидан югурувчилар, балки бошқа мамлакатлардан ҳам иштирокчилар ташриф этиши кутилмоқда.

Спорт мусобақасининг умумий мукофот жамғармаси 138 миллион сўмни ташкил этади (ярим марафон учун 126 миллион сўм, 3 км масофага 12 миллион сўм).

Марафоннинг старт ва финиш чизиғи Афросиёб ва Бешёғоч кўчалари чоррахаси (“Ҳумо Арена” муз саройи) да жойлашган бўлиб, ШҲТ Тошкент халқаро ярим марафонининг йўналиши пойтахтнинг Нукус, Абдулла Қодирий ва Абай марказий кўчалари бўйлаб ўтади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан