Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эртага Тошкентдаги бир қанча ҳудудлар вақтинчалик газ таъминотидан узилади
27.05.2020 16:19,  
515

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг маълум қилишича, Юнусобод тумани, “Қорақамиш” кўчасида жойлашган “ЛЭП” станциясини бошқа жойга кўчириши сабабли ер ости газ қувурини кесиш ва улаш ишлари амалга оширилади.

Ушбу ишлар, эртага 28 май соат 11:00 дан 18:00 га қадар амалга оширилади ва қуйидаги табиий газ истеъмолчиларига газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади:

Юнусобод туманидаги аҳоли ва улгуржи истеъмолчилар:

  • - Юнусобод 2,3,4,5,6,7,8,9,10,11,12,13,14 ва 15-мавзеларидаги кўп қаватли уйлар;
  • - “Йўл ариқ” МФЙ;
  • - “Кулол қўрғон” МФЙ;
  • - “Юнусобод” МФЙ;
  • - “Бободеҳқон” МФЙ;
  • - “Отчопар-1” ва “Отчопар-2“ МФЙ;
  • - “Ҳиёбонтепа” МФЙ;
  • - “Бодомзор” МФЙ;
  • - “Янги тарнов” МФЙ;
  • - “Боғи Бўстон” МФЙ;
  • - Шайх Шивли МФЙ;
  • - Фирдавсий МФЙ;
  • - “Матонат” МФЙ;
  • - “Минор“ МФЙ;
  • - Ғайратий МФЙ;
  • - Исломобод МФЙ.

“Ҳудудгаз Тошкент шаҳар” МЧЖ етказилаётган ноқулайликлар учун газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан