Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эртага Тошкентнинг бир нечта кўчалари ёпилади
14.05.2022 17:46,  
205

2022 йилнинг 15 май куни «Мен ғолиб» шиори остида спорт марафони ўтказилади.

Эртага Тошкентнинг бир нечта кўчалари ёпилади

Шу муносабат билан 15 май куни соат 06:00 дан соат 10:00 га қадар шаҳримиздаги бир неча кўчалар ёпилади:

— Қорақамиш 4-тор ва Қорақамиш 2-тор кўчалари кесишмасидан Қорақамиш 4-тор кўчаси бўйлаб, ундан Талабалар кўчасига уланиб, Кичик ҳалқа йўли кўчаси кесишмасигача;

— Кичик ҳалқа йўли ва Талабалар  кўчалари кесишмасидан Кичик ҳалқа йўли кўчаси бўйлаб Сағбон кўчаси кесишмасигача;

— Сағбон ва Кичик ҳалқа йўли кўчалари кесишмасидан Сағбон кўчаси бўйлаб Қорақамиш кўчаси кесишмасигача;

— Кичик ҳалқа йўли ва Сағбон кўчалари кесишмасидан Кичик ҳалқа йўли кўчаси бўйлаб Олтинсой кўчаси кесишмасигача;

— Олтинсой ва Кичик ҳалқа йўли кўчалари кесишмасидан Олтинсой кўчаси бўйлаб Дилсарой кўчаси кесишмасига;

— Олтинсой ва Дилсарой кўчалари кесишмасидан Дилсарой кўчаси бўйлаб Сағбон кўчаси кесишмасигача.

Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланиш сўралган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан