5 июн куни соат 21:00 дан 6 июн куни соат 17:00 га қадар Тошкентнинг айрим жойларида совуқ сув ўчади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Кўрсатилган муддатда Шайхонтохур тумани Беруний кўчасида Д-800мм бўлган ичимлик сув тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилади. Таъмирлаш 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш дастури доирасида олиб борилмоқда.
Қуйидаги манзилларда ичимлик суви таъминоти ўчирилиши ва сув босими пасайиши кузатилади.
Шайхонтохур тумани:
- Марказ-26 да жойлашган кўп қаватли уйлар ва корхоналар;
- 1-сонли болалар шифохонаси;
- -242-сонли телефон тармоқлари корхонаси (АТС);
- “Версал” тўйхонаси;
- “Макро” супермаркети;
- Марказ-27 да жойлашган кўп қаватли уйлар ва корхоналар;
- 35-сонли поликлиника;
- Марказ-28 да жойлашган кўп қаватли уйлар ва корхоналар;
- “Илғор” МФЙ;
- “Тинчлик” МФЙ;
- Беруний кўчаси.
Босим пасаядиган манзиллар:
- Тинчлик кўчаси;
- “Тинчлик” тор кўчаси;⠀
Олмазор тумани:
- Б-1 мавзеси;
- Оҳакчи кўчаси;
- Нурафшон кўчаси;
- Ниёзова кўчаси;
- Фаробий кўчаси.