Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эртага юртимизда Иссиқ об-ҳаво кузатилади
25.06.2016 22:44,  
9

Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудида ўтган ҳафтанинг иккични ярмида кузатилган қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланиб қолади, дея  хабар бермоқда Ўзгидромет хизмати.

Бироқ душанбадан нотурғун об-ҳаво кузатилиши, қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ қайд этилиши мумкин. Бундай метеорологик ҳолат Поволжья ҳудудидан нам ва салқин ҳаво оқимининг кириб келиши билан боғлиқ. Ундан кейин эса яна иссиқ ҳаво ҳарорати қайд этилади.

25−26 июнь кунлари Тошкентда ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 25 июнда — +18…+20, 26 июнда — +19…+21, кундузи — +35…+37 даража бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида — ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 25 июнда шарқдан ғарбга 7−12 м/с, 26 июнда эса ғарбдан шарққа 7−12 тезликда эсади, айрим жойларда 15−20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси — +20…+25, кундузи 25 июнда — +33…+38, 26 июнда — +28…33 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол 25 июнда шарқдан 7−12 м/с, 26 июнда эса ғарбдан 7−12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси — +18…+23, кундузи — +33…+38 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол 25 июнда шарқдан 7−12 м/с, 26 июнда эса ғарбдан 7−12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 15−20 м/с га чиқади. Ҳарорат кечаси — +20…+25, кундузи — +35…+40 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳам жойларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 15−20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси — +18…+23, кундузи — +33…+38 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида айрим жойларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 5−10 м/с, 26 июнда 7−12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 15−20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси — +18…+23, кундузи — +33…+38 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида бир оз ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 15−20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси — +8…+13, кундузи — +20…+25 дан +15…+20 гача атрофда бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан