Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эшакларга ваҳшийларча муносабатда бўлган шахслар қидирилмоқда
7.04.2022 15:02,  
288
Бугун ижтимоий тармоқларда ёш боланинг олдида эшакларни таёқ билан аёвсиз тарзда ураётган эркакнинг видеоси тарқалди. 

Ҳолат Қашқадарё вилояти Китоб туманида содир бўлгани айтилмоқда.

«Nasafnews» мухбири воқеа юзасидан тезкор маълумот олиш учун Қашқадарё вилояти ИИБ ахбороти хизмати билан боғланди.

Масъулнинг айтишича, мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда тегишли тартибда ўрганиш ўтказилмоқда. Ҳозирча воқеа Китоб туманида содир бўлгани расман тасдиқланмади. Ўрганиш ишларига ҳудудлардаги профилактика инспекторлари ҳам  жалб этилган. Ҳайвонларга ваҳшийларча муносабатда бўлган бу шахслар қидирилмоқда.

Китоб тумани ИИБ мазкур ҳолат туман ҳудудида содир бўлганини рад этди. 

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан