«Эшикларингизни беркитинг, сурияликлар билан гаплашманг» – ИИВ хабарга изоҳ берди

«Эшикларингизни беркитинг, сурияликлар билан гаплашманг» – ИИВ хабарга изоҳ берди

ИИВ Ахборот хизмати берган хабарга кўра, сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда қуйидаги мазмундаги ёлғон хабарлар кенг тарқалмоқда.

Телеграм ижтимоий тармоғида тарқатилаётган бу хабарларда: “Уйларингиз эшикларини доимий беркитиб юринг, ҳар қандай суриялик иммигрант билан у бирор муаммосини айтиб келса ҳам яқин алоқада бўлманг“ каби аҳмоқона ва реал вазиятдан йироқ қўрқитишлар ёзилганини кўриш мумкин.

Фото: ИИВ Ахборот хизмати

ИИВ бу каби хабарлар, фуқаролар орасида ваҳима ва давлат органларига ишончсизлик уйғотиш мақсадида ўйлаб топилаётган бўҳтон ҳисобланишини маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан бу каби масалаларга оид хабарларни тарқатиш зарурати юзага келган тақдирда, вазирлик ўзининг Youtube, Telegram, Instagram, Facebook, Мover, ВКонтакте, Одноклассники, Twitter каби ижтимоий тармоқлардаги, шунингдек вазирликнинг таркибий ёки ҳудудий тузилмаларининг расмий саҳифалари ҳамда бошқа ОАВ орқали мурожаат қилишини маълум қиламиз.