Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Эстония евроҳудуддаги энг юқори йиллик инфляцияни қайд этди
19.07.2022 18:41,  
37

Европа статистика агентлиги Eurostat маълумотларига кўра, июнь ойида Эстонияда йиллик инфляция 22 фоизга етди ва евро ҳудуддаги энг юқори кўрсаткичга айланди.

«Йиллик инфляция даражаси июнь ойида Эстонияда 22 фоизни ташкил этди, ундан кейин Литвада - 20,5 фоиз ва Латвияда - 19,2 фоиз. Энг паст инфляция Малтада - 6,1 фоиз ва Францияда - 6,5 фоизни ташкил этди», - дейилади Eurostat баёнотида.

Умуман олганда, Еврозонада инфляция июнь ойида 8,6 фоизга тезлашди, май ойида эса бу кўрсаткич 8,1 фоизни ташкил этди. Ўтган йилнинг июнь ойида евро ҳудудда инфляция 1,9 фоизни ташкил қилган эди.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, бундай кўрсаткичлар энергия нархининг кўтарилиши, кейин эса озиқ-овқат, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари нархининг ошиши натижасидир.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан