Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Etihad Airways” Ўзбекистонда ўз фаолиятини бошламоқчи(ми?)
31.10.2022 15:57,  
69

Бирлашган Араб Амирликлари авиакомпаниялари Ўзбекистонга парвозлар сонини кўпайтиради. Маълум қилинишича, учрашувда эътибор Тошкент шаҳрида ўтказилган икки давлат фуқаролик авиацияси идоралари ўртасидаги маслаҳатлашувларда (Сауд Абдулазиз Ал-Ҳосани BAA делегациясига бошчилик қилган) эришилган келишувлар ижросига қаратилган.

Томонлар Самарқанд, Бухоро ва Урганч шаҳарлари аэропортларидан фойдаланган ҳолда ВАА авиакомпаниялари парвозлари сонини ошириш юзасидан ўзаро фикр алмашган.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон бозорига ушбу мамлакатнинг “Etihad Airways” миллий авиакомпаниясини ҳам жалб этиш масалалари муҳокама қилинган.

“Музокаралар якунига кўра, томонлар авиақатновлар юзасидан келиб чиқаётган масалаларни муҳокама қилиш мақсадида ҳар ойда бир марта учрашиб туришга келишиб олди”, дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан