Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ЕТТБ: 2023-2024 йилларда жаҳонда ЯИМнинг энг фаол ўсиши Марказий Осиёда кутилмоқда
17.02.2023 00:47,  
42

Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодиёти 2023-2024 йилларда энг юқори суръатларда ўсади. Европа тикланиш ва тараққиёт банки таҳлилчиларининг прогнозларига кўра, ўртача ҳисобда ушбу минтақа давлатларининг ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) жорий ва кейинги йилларда мос равишда 4,9 фоиз ва 5,4 фоизга ошади.

Ташкилотнинг пресс-релизида Қозоғистон, Қирғизистон, Мўғулистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон каби мамлакатлар иқтисодиёти ўсаётгани ҳақида сўз боради. Шу билан бирга, таҳлилчилар ялпи ички маҳсулотнинг энг катта ўсиши Тожикистонда бўлишини (+8 фоиз) кутмоқда. Бу кўрсаткич бўйича кейинги ўринларда Қирғизистон ва Мўғулистон (+7 фоиз), Туркманистон ва Ўзбекистонда эса прогнозларга кўра, иқтисодиёт 6,5 фоизга ўсади.

"Марказий Осиёда 2023 йилда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 4,9 фоизга ўсиши кутилмоқда. Режалаштирилган инфратузилма инвестициялари, товарларнинг юқори баҳоси ва Россия корхоналарининг кўчирилиши ҳисобига 2024 йилда маҳсулот ишлаб чиқариш ўсиши 5,4 фоизгача ошади", — дея маълум қилинади молиявий ҳисоботда. 

Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодиётининг юқори ўсиш суръатларига бир қатор омиллар ёрдам беради. ЕТТБ прогнозига кўра, асосийлари орасида товар экспортчилари учун нефть ва газ нархининг юқорилиги, ишчи кучи, капитал ва пул ўтказмалари оқимининг кўпайиши, шунингдек, воситачилик савдосининг ўсиши киради. 

Шу билан бирга, минтақа давлатларига капитал ва ишчи кучининг кириб келиши қисман бизнеснинг Россиядан кўчирилиши билан боғлиқ, деб хулоса қилишди ЕТТБ экспертлари.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан