Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ЕТТБ электр тармоғини яхшилаш учун Ўзбекистонга $47,1 млн кредит беради
7.10.2022 20:42,  
14

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари"  давлат акциядорлик жамиятига 47,1 миллион долларгача кредит ажратди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди.

"Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамиятига ажратилган кредит ҳисобидан Хоразмнинг Саримай қишлоғи ва Бухоро вилоятининг Жанкелди қишлоғи ўртасидаги линия қурилишини молиялаштирилади. Шунингдек, мазкур янги электр узатиш линиялари келгусида айни пайтда қурилаётган 1 ГВт гача қувватга эга бўлган иккита шамол электр станциясининг умумдавлат тармоғига уланишини таъминлайди.

Яъни янги лойиҳа мамлакатнинг шимолий ва ғарбий ҳудудларидаги юқори қувватли тармоқлардаги юкни мувозанатлаш, тизим қувватини ошириш ва йўқотишларни камайтириш имконини беради. Шунингдек, у қайта тикланадиган энергия манбаларининг умумий тизимга интеграциялашувига ёрдам беради.

"Ўзбекистон аҳолиси ва иқтисодиёти ўсиши билан барқарор энергия таъминотига бўлган эҳтиёж ҳам ортиб бормоқда", – дея таъкидлайди ЕТТБ.

Банкнинг биринчи вице-президенти Юрген Ригтеринк бундай лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан