Етти ойда ташқи савдо $4,7 млрдга камайди

Етти ойда ташқи савдо $4,7 млрдга камайди

Фото: sof.uz

Январ-июл ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 19,5 миллиард долларни ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,7 миллиард долларга кам. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида маълум қилинди.

Экспорт ҳажми 8,28 миллиард долларни ташкил қилди ( - 21,3 фоиз камайиш), импорт 11,26 миллиард долларни ташкил этди (-17.7% пасайиш). Ташқи савдо айланмасининг салдоси 2,98 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги манфий қолдиқни ташкил этди.

Экспортдаги олтиннинг улуши 39,8% ни ташкил этди. Асосий экспорт маҳсулоти Ўзбекистонга 3,3 миллиард доллар олиб келди, бу аввалги йилга нисбатан 4,7 фоизга кам ($3,5 млрд). Олтинни ҳисобга олмаганда, экспорт ўтган йилга нисбатан 29,5% га пасайди.

Асосий ташқи савдо ҳамкорлари ўзгармаган: Хитой (17,6%), Россия (15,9%), Қозоғистон (7,8%), Корея Республикаси (6,7%), Туркия (5,3%), Қирғизистон (2,4%) ва Германия (2,1%).