Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Еттита автомобиль ишлаб чиқарувчи компания огоҳлантиришсиз автомобиллар нархини оширди. Улар қайсилар?
7.02.2022 12:17,  
742

Хорижий оммавий ахборот воситалари иномаркалар нархи ошишига эътибор қаратмоқда, автомобиль ишлаб чиқарувчилар вакиллари эса нархлар ошиши ҳақида олдиндан огоҳлантирмаган.

Forbes Аutonews'га таяниб қайд этишича, еттита автомобиль ишлаб чиқарувчи компанияда, жумладан, Volkswagen ва Мercedes автомобилларнинг нархи кўтарилган.

Бунинг сабаби яримўтказгичлар ва бошқа компонентларнинг етишмаслиги бўлиб, кўплаб мамлакатларда бу маҳсулотларни етказиб беришда узилишлар мавжуд.

Шундай қилиб, Хитойнинг Чанган шаҳрида Geely, Haval ва Great Wall автомобиль русумлари қимматлашган. Мercedes эса бир нечта моделлар учун нархларни ўзгартирди.

Шу билан бирга, аниқлик киритилишича, сотиб олаётганда нархлар янада юқори бўлиши мумкин, чунки расмий веб-сайтларда минимал харажат кўрсатилган бўлиб ва дилерлар ўзлари нархга тузатиш ва қўшимча тўловларни амалга оширишлари мумкин. Гап бу ерда ишлаб чиқарувчи компанияларнинг веб-сайтларида кўрсатилган тавсия этилган минимал нарх ҳақида кетмоқда. Аutonews қайд этишича, дилерлардаги ҳақиқий нарх анча юқори, чунки оммабоп моделлардаги устамалар 1 миллион рублга (13 200 $) етиши мумкин.

Ўтган йилнинг ноябрь ойида микрочиплар етишмаслиги сабабли “АvtoVAZ“ автомобиль ишлаб чиқаришни бутунлай тўхтатганди. Форд эса Шимолий Америкада машина ишлаб чиқаришни қисқартирди. Intel бош директори Пет Гелсингер тахминича, 2021 йилда микрочиплар етишмаслиги билан боғлиқ оғир вазият яна икки йил давом этиши мумкин.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан