Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Euro 2016 да черковлараро уруш!
19.06.2016 13:14,  
4

Euro 2016 дан олдин барча ғайридин ва душман матбуоти бутун оламга исломий террор деб жар солишди. Лекин футбол турнири бошланиши билан инглизлар ва руслар ўртасида жанжал чиқди. 1 киши ўлди, кўплаб тарафдорлар жароҳат олди. Бир инглиз академиги эса, бўлиб ўтган воқеаларни изоҳлаб “Католик тупроқларида проваслав ва протестант жанги бўлди” деди.

Францияда бошланган Euro 2016 Европа чемпионатида катта хавфсизлик чоралари кўрилиб, бутун эътибор ДАИШнинг амалга ошириши мумкин бўлган ҳужумларига қаратилди. Ғарб нашрлари тинмай “исломий террор” деб жар солаётганда чемпионатдаги энг ваҳший саҳналар инглиз ва рус тарафдорлари орасида юз берди.

Ўтган оқшом ўйнаган Англия ва Россия матчидан кейин Марсель кўчаларида икки ўлка тарафдорлари бир-бири билан тўқнашди. Юз берган тўқнашувда кўплаб тарафдорлар турли даражада жароҳатлар олиб, бир инглиз тарафдори ўлганлиги маълум бўлди.

Инглизлар француз полициясининг рус тарафдорлар ёнини олганликда айблашди. Энг шов-шувли изоҳ эса асли ироқлиқ бўлган инглиз ва мусулмон академиги Ҳайдар ал-Хоейдан келди. Хоей католик Франция тупроқларида протестант инглизлар ва проваслав русларнинг черковлар аро уруш қилишганини айтиб, қуйидагиларни ёзди: “Инглиз тарафдорларининг устки кийимларини ечиб ташлаши 13-асрдан бери келаётган ва асосан Англия ҳамда Франция ўртасида бўлиб ўтган ақидавий урушлардаги инглиз аскарларининг уруш усулидир.” 

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан