Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Euronews телеканалида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” рекламаси пайдо бўлиши мумкин
10.06.2016 16:22,  
8

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Euronews телеканали билан музокара ўтказмоқда. Хусусан, яқинда компания телеканал вакили билан учрашув ўтказди, деб ватандош хабар бермоқда.

Учрашувдан кўзланган мақсад ўзаро фойдали ҳамкорлик истиқболлари, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК савдо белгиси ва хизматларини Европа бозорида реклама ҳамда бошқа қўшма лойиҳалар ёрдамида тарғиб қилиш масалаларини муҳокама этишдан иборат.

Маълумки, Euronews телеканали Европанинг йирик медиа компанияларидан бири бўлиб, 13 тилда эфирга чиқади.
Euronews телеканалининг тижорат департаменти менежери Анна Мерцалованинг айтишича, айни вақтда телеканал “Ўзбектуризм” миллий компанияси билан яқин ҳамкорлик қилиб келади.

Телеканалда сайёҳлар эътиборини Ўзбекистонга жалб этиш учун турли мавзуларда лавҳалар тайёрланиб, эфирга узатиб келинмоқда. У, шунингдек, Uzbekistan Airways савдо белгисининг ахборот агентлиги сайтида кенг тарғиб қилиш каби турли ташвиқот йўлларини санаб ўтган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан