Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Евро йигирма йиллик сафар мобайнида қанча давлатга кириб борди?
10.11.2022 11:05,  
22

Йигирма йил олдин, 2002 йил 1 январда Европа Иттифоқининг ўн икки мамлакати тарихдаги энг йирик валюта айирбошлашда ўзларининг миллий валюталари банкнотлари ва тангаларини еврога алмаштирдилар. Ушбу йигирма йил ичида евро Европа иқтисодиётининг барқарорлиги, рақобатбардошлиги ва фаровонлигига ҳисса қўшди. Энг муҳими, бу фуқаролар ҳаётини яхшилади ва бутун Европа ва ундан ташқарида бизнес юритишни осонлаштирди. Бу пуллар билан жамғарма, инвестиция қилиш, саёҳат қилиш ва бизнес қилиш анча осонлашди.

Евро Европа Иттифоқи интеграцияси ва ўзига хослигининг рамзидир.

Бугунги кунда бу пуллардан  Европа Иттифоқининг 19 мамлакатида 340 миллиондан ортиқ одам фойдаланмоқда, муомалада 27,6 миллиард евролик банкноталар мавжуд, қиймати тахминан 1,5 триллион евро  ҳозирда дунё бўйича АҚШ долларидан кейин энг кўп қўлланиладиган валюта ҳисобланади.

Евронинг 20 йиллигини нишонлаган Европа Иттифоқи валютанинг халқаро ролини кучайтириш ва уни янги муаммоларга, жумладан, иқтисодиётни жадал рақамлаштириш ва виртуал валюталарни ривожлантиришга мослаштириш бўйича ишларни давом эттирмоқда. Нақд пулга қўшимча сифатида рақамли евро яхши интеграцияланган тўловлар секторини қўллаб-қувватлайди ва истеъмолчилар ҳамда бизнес учун кенгроқ танлов таклиф қилади.

“Биз, европаликлар, еврони чўнтагимизда олиб юрганимизга йигирма йил бўлди. Евро нафақат дунёдаги энг кучли валюталардан бири. Бу, биринчи навбатда, Европа бирлигининг рамзи ҳамдир. Евро банкнотларининг бир томонида кўприклар, бошқа томонида эшик (аркали йўлак) тасвирланган. Бу қандай маъно англатиши ҳақида ҳеч қизиқиб кўрганмисиз? Бу юқорига  йўналтирилган кўприклар  ёрдамида   келажак эшикларидан кириш имкониятидир. Евро ҳам келажак валютаси бўлиб, келгуси йилларда у ҳам рақамли валютага айланади. Евро бизнинг қадриятларимизни акс эттиради. Бу барқарор инвестициялар учун глобал валютадир. Бундан барчамиз фахрланишимиз мумкин” дейди валютанинг йигирма йиллигида сўзга чиққан Урсула фон дер Леен, Европа Комиссияси президенти.

Европарламент президенти Девид Сассоли шундай деди: “Евро Европа Иттифоқида тинчлик ва интеграцияни ривожлантиришга қаратилган улкан сиёсий лойиҳанинг тимсолидир. Аммо евро бизнинг давримиздаги ўзгаришлар шароитида Европанинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий моделини ҳимоя қилиш ва қайта ишга тушириши ҳам шартдир. Евро – бу рамз, тарихий, сиёсий қарашнинг амалга ошиши, ягона бозор учун ягона валютага эга бўлган бирлашган қитъанинг қадимий тасаввуридир”.

Европа Кенгаши президенти Чарлз Мишел шундай деди: “Евро узоқ йўлни босиб ўтди – бу Европанинг ҳақиқий ютуғидир. Евро – фикрлаш тарзимизнинг бир қисми ва Европа руҳининг бир қисмидир. У халқаро майдонда ҳам ўзини намоён қилди. Инқирозларга қарамай, евро ўзининг барқарорлигини исботлади – бу, албатта,  Европа бирлиги ва барқарорлиги рамзи.

Евро  тикланишимизга ҳам ёрдам берди. Барқарор ривожланиш, сифатли иш ўринлари ва инновацияларнинг тўлиқ салоҳиятини очишга имкон берди”.

Европа Марказий банки президенти Кристин Лагард шундай деди: “Биз қўлимизда ушлаб турган евро бутун дунёда барқарорлик ва мустаҳкамлик маёқига айланди. Юз миллионлаб европаликлар унга ишонишади ва ҳар куни у орқали битим тузадилар. У дунё пул муомаласидаги иккинчи энг кўп халқаро валютадир. Европа Марказий банки президенти сифатида мен нархлар барқарорлигини таъминлаш учун кўп меҳнат қилишда давом этаман. Шунингдек, мен ушбу банкнотларнинг тасвирларини янгилашга ва уларга рақамли ўлчамни ҳам беришга ваъда бераман.

Узоқ сафар

Евро 1960 йилларнинг охирида иқтисодий ва валюта иттифоқи ҳақидаги дастлабки мунозаралардан анча узоқ йўлни босиб ўтди. Ягона валютага нисбатан аниқ қадамлар биринчи марта 1988 йилда Delorлар қўмитаси томонидан илгари сурилган. 1992 йилда Maastrixt  шартномаси еврога ўтишда ҳал қилувчи фурсат бўлди, чунки сиёсий раҳбарлар ягона валютани қабул қилиш учун аъзо давлатлар жавоб бериши керак бўлган мезонларга имзо чекдилар.

Икки йил ўтгач, Европа валюта институти (ЕВИ) Франкфуртда Европа Марказий банки (ЕМБ) евро ҳудудида пул-кредит сиёсат масъулиятини ўз зиммасига олиши учун тайёргарлик ишларини бошлади. Натижада, 1998 йил 1 июнда ЕМБ ўз фаолиятини бошлади.

1999 йилда евро 11 аъзо давлатларнинг молиявий бозорларида ҳисоб валютаси сифатида ишга туширилди ва электрон тўловлар учун фойдаланилди. Ниҳоят, 2002 йил 1 январда Австрия, Белгия, Финляндия, Франция, Германия, Греция, Ирландия, Италия, Люксембург, Голландия, Португалия ва Испания ўзларининг миллий банкнотлари ва тангаларини еврога алмаштирдилар. Евро ҳудудига 2007 йилда Словения, ундан кейин Кипр ва Мальта (2008), Словакия (2009), Эстония (2011), Латвия (2014) ва Литва (2015) қўшилган. Ҳозирда Хорватия евроҳудудга қўшилиш учун тайёргарлик чораларини кўрмоқда, уни 2023 йилнинг 1 январида, барча конвергенция мезонларини бажарган ҳолда амалга оширишни режалаштирмоқда.

Фуқаролар ва корхоналар учун йигирма йиллик имтиёзлар

Евро Европага, айниқса, унинг фуқаролари ва бизнесларига кўп фойда келтирди. Ягона валюта нархларни барқарор сақлашга ёрдам берди ва евро ҳудуди иқтисодларини валюта курсининг ўзгарувчанлигидан ҳимоя қилди. Бу европалик уй харидорлари, корхоналари ва ҳукуматлари учун қарз олишни осонлаштирди ва Европа ичида ва ундан ташқарида савдони рағбатлантирди. Евро, шунингдек, валюта айирбошлаш эҳтиёжини йўқотди. Пул ўтказиш, саёҳат қилиш ва ишлаш, ўқиш ёки нафақага чиқиш учун бошқа мамлакатга кўчиб ўтиш харажатларини пасайтирди.

Европаликларнинг катта қисми ягона валютани қўллаб-қувватлайди. Охирги Eurobarometr маълумотларига кўра, евроҳудуддаги фуқароларнинг 78 фоизи еврони Европа Иттифоқи учун фойдали деб ҳисоблайди.

Кучли халқаро роль

Евро халқаро валюта тизимидаги иккинчи энг муҳим валютадир. Унинг барқарорлиги ва ишончлилиги уни халқаро ҳисоб-фактура валютасига, қиймат омборига ва захира валютасига айлантирди, бу валюта захираларининг тахминан 20 фоизини ташкил қилади. Тахминан 175 миллион аҳоли истиқомат қиладиган дунёнинг олтмишта бошқа мамлакат ва ҳудудлари еврони ўз валютаси сифатида ишлатишни ёки ўз валютасини унга боғлашни танлади. Бугунги кунда евро глобал трансчегаравий тўловларнинг деярли 40 фоизи ва Европа Иттифоқи экспортининг ярмидан кўпи учун ишлатилади.

2008 йилги жаҳон молиявий инқирози ва ундан кейинги суверен қарз инқирозидан бери Европа Иттифоқи Иқтисодий ва Валюта Иттифоқини мустаҳкамлаш ва чуқурлаштиришда давом этди. Европа Иттифоқининг мисли кўрилмаган тикланиш режаси NextGenerationEU  евро ҳудудининг иқтисодий барқарорлигини янада яхшилайди ва иқтисодий конвергенцияни кучайтиради. NextGenerationEU  доирасида юқори сифатли номинал облигацияларнинг чиқарилиши Европа Иттифоқи капитал бозорларига сезиларли ликвидлик қўшиб, еврони инвесторлар учун янада фойдали танловга айлантиради.  Евро айни пайтда яшил инвестициялар учун етакчи валюта ҳисобланади: дунёдаги яшил облигацияларнинг ярми еврода деноминацияланган ва бу рақам NextGenerationEU ни молиялаштириш учун чиқарилган янги яшил облигациялар туфайли ошиб бормоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан