Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Евроиттифоқ Эронга санкциялар жорий этмоқчи
20.10.2022 08:20,  
58

Европа Иттифоқи Россияга қурол-яроғ савдоси туфайли Эроннинг жисмоний ва юридик шахсларига қарши янги санкциялар жорий этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Politico” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, бундай қарорга Россия армияси томонидан Украинадаги тинч аҳоли манзилларига зарба бериш учун Эрон дронларидан фойдалангани, шунингдек, Эроннинг юқори аниқликдаги ракеталарининг Москвага узатилиши ҳақидаги маълумотлар сабаб бўлган.

АҚШ разведкаси маълумотларига кўра, Теҳрон шунингдек, босиб олинган Қримга учувчисиз учоқларни тайёрлаш учун инструкторлар юборган. Расмийлар ва дипломатларнинг айтишича, санкцияларнинг янги босқичи Эроннинг беш нафар жисмоний ва уч юридик шахсига тааллуқлидир.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан