Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Евроиттифоқ Молдовага ҳарбий ёрдам кўрсатишга қарор қилди
6.05.2022 18:32,  
114

«Европа Иттифоқи Молдовага ҳарбий ёрдам беради»: бу ҳақда Кишинёвга ташриф буюрган Европа кенгаши раҳбари Шарль Мишель маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда Брюсселнинг асосий вазифаси Днестрбўйида кескинлашувнинг олдини олиш, шунингдек, Молдовага “дезинформация ва киберҳужумларга қарши туришда” ёрдам беришдан иборат.

Чарлзь Мишель, Европа Кенгаши Президенти:
"Европа Иттифоқи сиз билан, Молдова билан тўлиқ бирдамлигини билдиради. Бизнинг Европадаги бурчимиз мамлакатингизга ёрдам бериш ва қўллаб-қувватлаш, барқарорлик, хавфсизлик, ҳудудий яхлитлик ва суверенитетни қўллаб-қувватлашни оширишдир. Бу йил биз Молдовага ёрдамни сезиларли даражада ошириш - қуролли кучларини қўшимча жиҳозлар билан таъминлашни режалаштирмоқдамиз".

Ўтган ҳафтада Днестрбўйида, жумладан, тан олинмаган республика Миллий хавфсизлик вазирлиги биноси яқинида бир нечта портлашлар содир бўлди. Днестрбўйи ҳукумати уларни "излари Украина ҳудудига олиб борувчи террор хуружлари" деб атади. Кишинёв ва Киевда бу воқеа Россия махсус хизматлари иштирок этиши мумкин бўлган провокация деб аталган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан