Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Еврокомиссия: Россия гази учун рублда тўлов санкцияларни бузиш ҳисобланади
14.04.2022 13:54,  
216

Еврокомиссия Россия расмийлари талаб қилганидек, газ етказиб бериш учун тўловни рублда амалга ошириш санкцияларни бузиш ҳисобланади, деган хулосага келди. Бу ҳақда Еврокомиссия хулосалари билан таниш бўлган манбага таяниб, Bloomberg хабар бермоқда.

Шунингдек, агентлик хабарига кўра, Европа комиссияси газ учун тўловни рублда тўлаш талабини ҳуқуқий таҳлил қилиб бўлгач, бу ҳам етказиб бериш шартномаларининг бузилиши бўлади, деган қарорга келди, унинг  тўлов шартлари валютани ўзгартиришни назарда тутмайди. 

Аввалроқ Россиянинг газ учун тўловни рублга ўтказиш талабига бўйсунаётган кўплаб давлатлар тўлов валютасини ўзгартирмасликларини маълум қилган эди.

Европа Иттифоқи Еврокомиссия хулосалари асосида ушбу масала бўйича ягона позицияни ишлаб чиқишларини маълум қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан