Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Европа 15 дақиқада натижасини айтадиган коронавирус тестларини маъқулланди
1.10.2020 11:35,  
127

Европа Иттифоқи Американинг Becton Dickinson фарм ширкати томонидан яратилган 15 дақиқада жавобини билиш мумкин бўлган коронавирус тестларини кенг миқёсда фойдаланишни маъқуллади. Тезкор синов муҳим омиллардан бирига айланиши мумкин, бунинг натижасида Европа коронавируснинг иккинчи тўлқинидан осонроқ ўтади, деб ёзади Bloomberg.

Becton Dickinson'нинг тезкор синови Европа иқтисодий ҳудуди томонидан тасдиқланган, дея хабар беради компаниянинг ўзи. Хабардан сўнг компания акциялари деярли 3 фоизга ўсди.

Ушбу тезкор синов вирусли антиген оқсилларини (антитаналар эмас) аниқлашга асосланган ва етарли даражада сезгирликни (ҳақиқий мусбат тестларнинг улуши, 93,5%) ва ўзига хосликни (ҳақиқий салбий тестларнинг улуши, 99,3%) бирлаштиради. Аммо регуляторлар салбий натижани стандарт ПЦР тести билан тасдиқлашни маслаҳат беришади.

15 дақиқалик антитана тестлари аллақачон мавжуд, аммо инфекцияни эрта аниқлашга имкон бермайди.

Давомий инфекция учун ишончли 15 дақиқалик синов коронавирусли беморларни тезкор аниқлашни англатади - у турли жойларда, масалан, аэропортларда қўлланилиши мумкин. "Бу Европа учун ҳақиқатан ҳам инқилобий", деди агентлик билан суҳбатда Becton Dickinson'нинг диагностика бўйича раҳбари Фернанд Голдблатт. Унга кўра, Европа апрел ва май ойларидаги максимумга қайтмоқда ва тестларга талаб жуда юқори бўлади.

Becton Dickinson октябр ойига қадар ойига 8 миллион тезкор синовлар етказиб беришни ваъда қилади, уларнинг катта қисми Европага кетади.

Синовлар арзон эмас. Becton Dickinson вариантида европаликлар учун ҳар бири $250 - 300 турадиган Veritor Plus анализаторлари талаб қилинади, тестларнинг ўзи эса донаси 20 доллар туради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан