Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Европа инвестиция банки Оролни қутқариш учун маблағ ажратди
27.09.2019 14:54,  
209

Европа инвестиция банки Ўзбекистонга Орол бўйи ҳудудидаги ҳолатни соғломлаштиришга қаратилган лойиҳалар учун 100 миллион евро маблағ ажратиши маълум бўлди.

ЕИБ ва Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги бу ҳақда тегишли меморандум имзолади. Ҳужжат, қиймати 100 миллион евролик инвестицион дастурларнинг бошланишини кўзда тутади. Мазкур лойиҳа Орол денгизини қайта тиклаш бўйича халқаро ҳаракатларни бирлаштиришга имконият яратади.

Ушбу маблағлар Амударёнинг ирригацион тизимини модернизациялашга ҳамда бу туманда қишлоқ хўжалиги экинларини қайта тиклашга йўналтирилади.

Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасида жойлашган Орол денгизи 1960 йилга қадар ҳудуди бўйича дунёнинг энг йириклари орасида тўртинчи бўлган. Сўнгги 55 йилда орол ҳудуди деярли уч баравар қисқарди, сув сатҳи 29 метрга пасайди ва сув ҳажми эса 15 карра камайди, унинг тузланганлик даражаси ошиб, балиқлар эса нобуд бўлди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан