Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Европа Иттифоқи Ўзбекистонга Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиши учун маблағ ажратди
13.11.2019 11:58,  
435

2019 йилнинг 11 ноябр куни Брюссел шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Европа комиссиясининг Халқаро ҳамкорлик ва тараққиёт бўйича Бош директори Коэн Доэнс “Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига кириши” ва “Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп шериклик траст фондига Европа Иттифоқининг тараққиёт ҳиссаси” техник ёрдам лойиҳаларини молиялаштириш тўғрисида битимларни имзоладилар. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Республиканинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиши учун ажратиладиган грант маблағлари ҳажми 5 миллион еврони ташкил этади. Лойиҳа ушбу ташкилотга аъзо бўлиш жараёнида, шу жумладан зарур ҳужжатларни тайёрлаш, ўзбекистонлик мутахассисларнинг ЖСТ келишувлари ва халқаро савдо тизимига оид билимларини оширишда Ўзбекистонга кўмаклашишни назарда тутади.

Кўп шериклик траст фонди лойиҳаси бўйича ажратилган маблағлар (5,2 миллион евро) фонднинг Орол денгизи минтақасидаги лойиҳаларини амалга оширишга йўналтирилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан