Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Европа Иттифоқи етакчилари Украинани қўллаб-қувватлашини билдирди, бироқ...
11.03.2022 14:49,  
906

Европа Иттифоқи давлат ва ҳукумат раҳбарлари Украинадаги вазиятни Версалда муҳокама қилишдан сўнг, бу давлатни бирдамлик ва қўллаб-қувватлашларини билдирдилар, бироқ жамият аъзолигига номзод мақомини бериш тўғрисида қарор қабул қилишмади.

Саммитнинг якуний баёнотида қайд этилганидек, ЕИ Украина билан алоқаларни мустаҳкамлашда давом этади. Бундан ташқари, Нидерландия бош вазири Марк Рюттенинг сўзларига кўра, Брюсселга Киевнинг Европа Иттифоқига аъзолик аризасини кўриб чиқиш учун ойлар ва йиллар керак бўлади.

Евроиттифоқ етакчилари, шунингдек, Россия ва Беларусга босимни кучайтиришга ваъда берди ва Украинадаги ҳарбий амалиёт туфайли кейинги санкцияларни жорий этишга тайёрлигини маълум қилди.

Ҳужжатда, шунингдек, ЕИ Кенгаши Еврокомиссияга Украинадан кейин ҳамжамиятга қўшилишни сўраган Грузия ва Молдова аризаларини кўриб чиқишни сўрагани қайд этилган. “Кенгаш Еврокомиссияга Молдова Республикаси ва Грузия аризалари бўйича ўз хулосаларини тақдим этишни таклиф қилди”, — дейилади ҳужжатда.

Европа Иттифоқи Россия ва Белоруссияга босимни янада оширишни режалаштирмоқда ва Украина атрофидаги вазият туфайли қўшимча санкциялар жорий этишга тайёр, дейилади саммит баёнотида. "Биз Россия ва Беларусга босимимизни янада оширишга қарор қилдик. Биз жиддий санкциялар киритдик ва тезда янгиларини киритишга тайёрмиз", - дейилади баёнотда.

Ўз баёнотида Европа Иттифоқи давлатлари Россия ва Беларусни Украинага ҳужум қилишда айблади. Улар Халқаро жиноий суднинг Украинадаги воқеалар юзасидан тергов бошлаш ҳақидаги қарорини қўллаб-қувватладилар.

Бундан ташқари, Европа Иттифоқи давлатлари Атом энергияси бўйича халқаро агентлик ёрдамида Украина атом электр станциялари хавфсизлигини таъминлашга чақирди. “Биз Атом энергияси бўйича халқаро агентлик ёрдамида Украина атом электр станциялари хавфсизлигини зудлик билан таъминлашга чақирамиз”, — дейилади баёнотда.

“Биз Россиядан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиб, зудлик билан ва ҳеч қандай шартларсиз қўшин ва ҳарбий техникани Украинанинг барча ҳудудидан олиб чиқиб кетишни талаб қиламиз”, — дейилади баёнотда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан