Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Европа Иттифоқи Фарғона вилоятида мини ГЭС қурилиши учун 1 миллион евро ажратади
22.06.2022 08:47,  
73

«Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамияти ва Hydro4U консорциуми янги ГЭС учун ускуналар харид қилиш учун Европа Иттифоқидан 1 миллион евро олади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати ёзмоқда.

Томонлар тегишли келишувни 21 июнь куни Hydro4U кичик электр станциясини қуриш лойиҳаси иштирокчиларининг йиллик йиғилишида имзоладилар. Гап Фарғона вилоятининг Шоҳимардон қишлоғи яқинида 2,2 МВт қувватга эга бўлган лойиҳалаштирилган кичик ГЭС ҳақида бормоқда.

Электр станцияси 2023 йилда ишга туширилгач, ҳар йили 12,8 миллион кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Лойиҳа 7 минг аҳолига эга 2100 та хонадонни энергия билан таъминлаш, шунингдек, қўшимча ишлаб чиқариш қувватларини таъминлаш имконини беради.

Лойиҳани амалга ошириш 2 миллион еврога баҳоланмоқда. Уларнинг ярми ЕИ томонидан технологик асбоб-ускуналар сотиб олиш учун грант шаклида ажратилади. Яна 12 миллиард сўм Ўзбекистон томони томонидан тақдим этилади.

Шунингдек, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ Австриянинг «Global Gydro» компанияси билан микро ГЭСлар учун механизмлар етказиб беришга келишиб олди. Қайд этилишича, блок-модулли тизимларни ўрнатиш қурилиш харажатларини тахминан 500 минг еврога камайтиради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан