Европа Иттифоқи Лукашенконинг ғалабасини тан олмади

Европа Иттифоқи Лукашенконинг ғалабасини тан олмади

Фото: Европа Кенгаши / Twitter

Бугун Европа Иттифоқи давлатлари ва ҳукумати раҳбарлари иштирокида Белорусдаги вазият бўйича фавқулодда саммит бўлиб ўтди. Учрашув иштирокчилари мамлакатдаги президентлик сайловлари натижаларини тан олмадилар ва унинг ҳокимиятига қарши санкцияларни кучайтиришга келишиб олдилар.

Саммитдаги асосий натижалар:

Европа Иттифоқи Александр Лукашенконинг президентлик сайловидаги ғалабасини тан олмади. Сайловлар адолатли ва эркин бўлмаган, шунинг учун натижани аниқлаб бўлмайди, деди Европа Иттифоқи Кенгашига раислик қилаётган Германия канцлери Ангела Меркел. "Беларус халқи энг яхшиларга лойиқдир", деди Европа Кенгаши президенти Шарл Мишел.

 

Катта қоидабузарликлар бўлганига шубҳа йўқ, деди Меркел. Европа Иттифоқи одамларга нисбатан шафқатсиз зўравонликни қоралайди ва мамлакат раҳбариятини сиёсий маҳбусларни озод қилишга, шунингдек, мухолифат билан миллий мулоқотга киришишга чақиради.

Унинг таъкидлашича, ташқи аралашув (хусусан, Россия) қабул қилиниши мумкин эмас. Меркел Лукашенко билан телефон орқали суҳбат уюштиришга уринганини тасдиқлади, аммо Беларус томони жавоб бермади. Шунинг учун у Белорусда воситачи бўлмайди. Европа "республикадаги зўравонлик ва сайловларни қалбакилаштиришда айбдор бўлганларнинг кўпчилигига" қарши санкцияларни қўллайди. Лукашенкога қарши санкциялар ҳам бўлиши мумкин, аммо бу масала ҳали ҳал қилинмаган.

Белорус янги сайловлар ўтказилишини ўзи ҳал қилиши керак. Бунгача Полша бош вазири Матеуш Моравецкий Беларус ҳукуматини ушбу имкониятни кўриб чиқишга чақирди.

Европа Иттифоқи Беларусда ҳокимиятни тинч йўл билан топширишга ёрдам беришга тайёр. Мамлакатлар Белорус халқи учун 53 миллион евро, шундан £1 млн. фуқаролик жамияти ва ОАВни қўллаб-қувватлаш учун, £2 млн. зўравонлик қурбонларига ёрдам бериш ва £50 млнни коронавирусдан зарар кўрган корхоналарни қўллаб-қувватлаш учун ажратади.

 

Бир кун олдин мухолифатчи Светлана Тихановская YouTube'да видео ёзиб олиб, Европа Иттифоқини расмий сайлов натижаларини тан олмасликка чақирган: “Сизни ушбу сохта сайловларни тан олмасликка чақираман. Лукашенко халқимиз ва дунё олдида барча қонунийликни йўқотди". Бугун мамлакатда ҳокимиятни топширишни ташкил этадиган мухолифат Мувофиқлаштирувчи кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.