Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Европа Иттифоқи озиқ-овқат инқирози туфайли муҳожирларнинг янги оқими юзага келишидан огоҳлантирмоқда
13.07.2022 08:38,  
26

Европа Иттифоқи озиқ-овқат инқирози туфайли ўз ватанини тарк этишга мажбур бўладиган янги муҳожирлар тўлқинига тайёрланиши керак. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг ташқи чегаралар хавфсизлиги агентлиги директори вазифасини бажарувчи Айжа Калная маълум қилди.

«Биз озиқ-овқат хавфсизлиги сабабли бошқа мамлакатлардан қочқинларнинг келишига тайёрланишимиз керак», — деди у ЕИ ташқи ишлар вазирлари билан учрашувда.  Калная «Украинадан ғалла ташиш қийинлиги ва бу миграция тўлқинларини келтириб чиқаришини» таъкидлади.

Европа Иттифоқининг ички ишлар бўйича комиссари Илва Ёхансон, ўз навбатида, озиқ-овқат тақчиллиги, шунингдек, энергия нархининг кескин ошиши одамларни ўз ватанини тарк этишга мажбур қиладиган таҳдидларни юзага келтиришини таъкидлади.

Ёхансон Европа Иттифоқи бунга йўл қўймасликка ҳаракат қилаётганини ва бунинг учун ҳамкор давлатлар билан иш олиб бориш муҳимлигини қўшимча қилди.

22 июнь куни El Pais Европа Иттифоқи Россиянинг Украинадаги босқинининг учинчи дунё давлатлари учун ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий оқибатлари ҳақида ҳисобот тайёрлагани ҳақида хабар берган эди.

ЕИ Шимолий Африка мамлакатларида «ҳалокатли очарчилик» ва «ижтимоий норозиликларнинг янги тўлқинлари», шунингдек, қўшни минтақалар ва ЕИда ички миграция хавфи ҳақида огоҳлантирган

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан