Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Европа Иттифоқи Россияга қарши янги санкциялар жорий этилишини эълон қилди
23.09.2022 12:10,  
123

Европа Иттифоқи давлатлари Донбасс, Запороже ва Херсон вилоятларида референдум ўтказиш режалаштирилаётгани боис Россияга қарши янги санкциялар имкон қадар тезроқ жорий этади.

"Россияга қарши қўшимча чеклов чоралари зудлик билан, шерикларимиз билан имкон қадар тезроқ мувофиқлаштирган ҳолда жорий этилади. Биз Украинани қанча талаб этилса, шунча ҳарбий техникалар етказиб бериш орқали қўллаб-қувватлашни давом эттирамиз", — дейди Боррел.

Унинг таъкидлашича, янги санкциялар ҳам индивидуал, ҳам соҳавий бўлади. Дипломат айнан қандай санкциялар борасида гап кетаётганини очиқламай, гап фақат сиёсий қарор ҳақида кетаётганини қайд этган.

Донбасс республикалари, шунингдек, Россия назорати остида бўлган Херсон ва Запороже вилоятлари ҳудудлари 19 сентябрь куни Россия таркибига қўшилиш бўйича референдум ўтказиш ниятида эканини маълум қилганди. 21 сентябрь куни Владимир Путин Россия ушбу ҳудудлар аҳолиси маъқуллаган қарорни қўллаб-қувватлашини эълон қилган

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан