Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Европа Иттифоқи россиялик олигархларнинг музлатилган маблағлари миқдорини маълум қилди
12.07.2022 17:12,  
225

Европа Иттифоқи ҳозиргача россиялик олигархларга тегишли 13,8 миллиард еврони музлатиб қўйган. Бу миқдорни 12 июль, сешанба куни Адлия масалалари бўйича Европа комиссари Диде Рейндерс маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».

ЕИ вакилининг сўзларига кўра, айни дамда бу пулларни мусодара қилиш қонуний жиҳатдан мумкин эмас. Шу билан бирга, Рейндерс кузда Россияга қарши санкцияларни четлаб ўтган тақдирда Россия компанияларининг активларини мусодара қилишга имкон берувчи кўрсатма тақдим этилишига ишонтирди.

«Октябрь ойида мен Европа Иттифоқининг санкцияларидан қочишни жиноий жавобгарликка тортадиган кўрсатмани киритаман, бу эса Европа Иттифоқи мамлакатларида Украинани тиклашни қўллаб-қувватлаш фондига ўтказилиши мумкин бўлган активларни мусодара қилишни таъминлайдиган қонуний тартиб-қоидаларни бошлаш имконини беради», у айтди.

Июль ойи бошида Bloomberg ўз манбасига таяниб, Европа Иттифоқи санкциялар остида қолган россиялик шахсларга тегишли 14 миллиард еврога яқин маблағни вақтинча блоклагани ҳақида хабар берган эди. Шу билан бирга, агентлик Европа Иттифоқи ва унинг иттифоқчилари санкциялар остида қолган россияликларнинг активларини янада самарали аниқлаш имкониятларини излаш устида фаол иш олиб боришини таъкидлади.

Бунгача, июнь ойида АҚШ 100 кун ичида Россиянинг 330 миллиард долларлик активларини музлатиб қўйгани ёки блоклагани маълум бўлган эди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан