Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Европа Иттифоқи россияликларнинг мулкини мусодара қилиш жараёнини соддалаштиришни режалаштирмоқда
15.05.2022 09:05,  
45

Европа Иттифоқи россияликларнинг мулкини мусодара қилиш жараёнини соддалаштиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "Lenta.ru"  манбаси хабар бермоқда.

Европа Комиссияси келажакда ноқонуний йўл билан олинган мулкни мусодара қилиш жараёнини соддалаштириш, хусусан, чекловлар остида қолган Россия фуқароларига нисбатан санкцияларни янада самарали амалга ошириш ниятида.

“Биз Европа Иттифоқининг Украинадаги урушга ҳисса қўшган руслар ва беларусларга қарши санкциялари билан боғлиқ ҳолда мулкни музлатиш ва мусодара қилиш нақадар муҳим эканлигининг аниқ мисолини кўрмоқдамиз”, деди Европа Комиссияси вице-президенти Маргаритис Схинас.

ЕК томонидан ишлаб чиқилган тузатишлар суднинг айблов ҳукмини кутмасдан, жиноий маблағларни мусодара қилиш ва бошқариш имконини беради, деди ЕК раиси ўринбосари.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан