Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Европа Иттифоқи Россиянинг баъзи бой магнатларига нисбатан санкциялар жорий этишни таклиф қилмоқда
1.03.2022 00:39,  
108

Европа Иттифоқи Россиянинг баъзи бой магнатларига нисбатан санкциялар жорий этишни таклиф қилмоқда. Улар орасида Алишер Усмоновдан ташқари Путиннинг дўсти ҳам бор — дея хабар бермоқда Bloomberg.

Bloomberg томонидан тақдим этилган ҳужжатларга кўра, Европа Иттифоқи Россиянинг баъзи бой магнатларини, шунингдек, давлат компаниялари ва оммавий ахборот воситаларининг юқори мансабдор шахсларини Москванинг Украинага бостириб киргани учун жазо чораларини янада кучайтириш мақсадида санкцияларга қўшишни муҳокама қилмоқда.

Ҳали ҳам Европа ҳукуматлари томонидан тасдиқланиши керак бўлган ва бу содир бўлгунга қадар ўзгариши мумкин бўлган бу рўйхат, АҚШда ҳали ҳам санкцияларга учрамаган бир неча миллиардерларни ўз ичига олади: USM холдинг асосчиси ва энг йирик акциядори Алишер Усмонов, "Alfa Group" эгалари Михаил Фридман ва Петр Авен шунингдек, йирик пўлат компаниясини бошқарадиган Алексей Мордашовлардир.

Чекловлар, шунингдек, Президент Владимир Путиннинг узоқ йиллик матбуот котиби Дмитрий Песков, шунингдек, Европа Иттифоқи ҳужжатларида дезинформация тарқатишда айблаган бир қатор давлат оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам таклиф қилинган. Таклиф этилган рўйхатда мусиқачи ва тадбиркор Путиннинг узоқ йиллик дўсти Сергей Ролдугин ҳам бор.

Европа Иттифоқининг бош дипломати Хосеп Боррелл якшанба куни журналистларга Европа Иттифоқи аъзоларининг йиғилишида "биз "қора рўйхат"ни шакллантириб олдик", деди.

"Бу рўйхатда катта иқтисодий таъсирга эга бўлган россиялик олигархлар ва бизнесменлар ҳамда Россиядаги Путин тизимида муҳим роль ўйнайдиган сиёсий арбоблар киради:, деди у.

Байден маъмурияти ҳеч бир россиялик олигарх ёки оила аъзолари санкциялардан қутулиб қололмаслигини аниқ айтди, деди Оқ уй расмийси.

Европа Иттифоқи АҚШ билан келишилган ҳолда Россиянинг айрим банкларини халқаро тўлов тизими SWIFT тизимидан чиқариб ташлаши ва мамлакат марказий банкига чекловлар қўйишини эълон қилганди. Буюк Британия ҳукумати якшанба куни Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Леен билан суҳбатда рус самолётларини ўз ҳаво ҳудудида учишини ман этишни ва Украинага ҳарбий ёрдамни амалга оширишни эълон қилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан