Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Европа Иттифоқи Россиянинг бир қатор банкларини SWIFT тизимидан узади
14.06.2022 06:20,  
89

Россияга қарши навбатдаги санкциялар пакети доирасида Европа Иттифоқи бир қатор банкларни SWIFT тизимидан узади. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Шундай қилиб, 14 июндан бошлаб Россиянинг Сбербанк, Росселхозбанк ва Москва Кредит Банки (МCБ) каби банклари SWIFT тизимидан ўчирилади. Кредит ташкилотлари тизимдан узилиш уларнинг фаолияти учун салбий оқибатларга олиб келмаслигини айтишди, чунки улар бу жараёнга олдиндан тайёргарлик кўрган эдилар.

Хусусан, Сбербанк одатдагидек ишлаётганини, шунинг учун SWIFT'дан узилиш халқаро ҳисоб-китоблар билан боғлиқ вазиятни ўзгартирмаслигини айтди. МКБ Россия ичидаги операцияларнинг мунтазам йўналишини тасдиқлади ва чет элда тўловлар муддати ошиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Росселхозбанк, ўз навбатида, Россия банк тизими узлуксиз автоном ишлаш учун барча шарт-шароитларга эга эканлигини қўшимча қилди.

2 март куни Европа Иттифоқи Россиянинг етти банкини SWIFT халқаро тўлов тизимидан узди - ВТБ, Россия ва Откритие банклари, Новикомбанк, Промсвязбанк, Совcомбанк ва ВEБ.РФ. Ташкилот, шунингдек, евро банкнотларини мамлакатга сотиш, етказиб бериш, ўтказиш ёки экспорт қилишни ҳам тақиқлаган.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан