Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Европа Иттифоқи Россиянинг Европадаги энг кўп активларини музлатиб қўйган мамлакатлар номини эълон қилди
17.07.2022 18:53,  
97

Европа Иттифоқида музлатилган Россия активларининг аксарияти Германия, Франция, Ирландия, Австрия, Бельгия ва Люксембургда, деб ёзади Bloomberg Европа комиссари Диде Рейндерсга таяниб.

Аввалроқ у иттифоқ мамлакатларида жами 13,8 миллиард евролик активлар ҳибсга олингани, шундан 12,6 миллиарди олти давлатга тегишли эканлигини маълум қилганди. Расмийнинг сўзларига кўра, «Европа Иттифоқининг барча давлатлари бу йўналишда етарлича ҳаракат қилмаяпти».

Россиянинг Украинадаги ҳарбий амалиёти бошланганидан сўнг Ғарб Москвага нисбатан санкцияларни кучайтирди. Кўпгина давлатлар Россия активларини музлатиш ҳақида эълон қилишди, Россиядан энергиядан воз кечишга чақириқлар кучайди. Бу чоралар Ғарбнинг ўзи учун муаммо бўлиб чиқди - улар инфляция ва озиқ-овқат ва ёқилғи нархларининг ошишига олиб келди дейилади манба хабарида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан