Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Европа Иттифоқи Украинага 3 миллиард евро миқдорида макромолиявий ёрдам ажратди
17.01.2023 17:25,  
12

Европа Комиссияси Европа Иттифоқи номидан Украинага 2023 йилга мўлжалланган янги макромолиявий ёрдам пакетидан умумий миқдори 18 миллиард еврогача бўлган 3 миллиард евролик биринчи траншни ўтказди, дейилади расмий баёнотда.

Комиссия бугун Украина учун 18 миллиард еврогача бўлган "Макро-молиявий ёрдам плюс"дан 3 миллиард евролик биринчи тўловни ажратди.

13 январь куни Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Швеция бош вазири Ульф Кристерссон билан қўшма матбуот анжумани чоғида Европа Иттифоқининг Украинага макромолиявий ёрдам дастурининг биринчи траншини олишини маълум қилди.

Шу билан бирга, у ушбу макромолиявий ёрдам дастури ЕИ ҳамкор давлатга тақдим этган энг йирик дастур эканлигини таъкидлади.

Олдинроқ, Европа музлатилган активлардан Украина эҳтиёжлари учун фойдаланиш механизмини ишлаб чиқмоқчи эканлиги ҳақида маълумот берган эдик.

Транш — бу молиявий оқимнинг бир қисми бўлиб, унинг миқдори қарз берувчи ва қарз олувчи ўртасидаги келишув билан белгиланади. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан