Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Европа Иттифоқида автомобиллар савдоси рекорд даражага тушди
15.07.2022 15:02,  
38

Европа Иттифоқи бўйлаб автомобиллар савдоси июнь ойида 15,4 фоизга камайди, бу 1996 йилдан бери ўша ой учун рекорд даражада паст. Бу ҳақда Интерфакс хабар бермоқда.

Ассоциациянинг қайд этишича, сотувлар даражаси кетма-кет 11 ой давомида пасайиб бормоқда. Бу автомобиль ишлаб чиқаришни чеклайдиган таъминот занжирларидаги муаммолар билан боғлиқ.

Июнь ойида Европа Иттифоқининг 27 та давлатидан 26 тасида рўйхатга олинган автомобиллар сони 886 510 тага камайди. Бу кўрсаткич 1996 йилда ушбу маълумотларни кузатиш бошланганидан бери июнь ойидаги энг паст кўрсаткичдир. Бир йил аввал автомобиллар сони 1 миллион 47,532 мингтани ташкил қилган эди.

Volkswagen гуруҳининг (шу жумладан Skoda, Audi, Seat, Porsche) Европа Иттифоқидаги сотуви июнь ойида 22,3 фоизга, Stellantis- 17 фоизга, BMW - 13,8 фоизга камайди. Шу билан бирга, Mercedes-Benz автомобиллари савдоси 4,2 фоизга ошди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан