Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Европа Комиссияси 2024 йил охиригача газ етарли эканлигини эълон қилди
13.11.2022 02:07,  
18

Яқин йилларда Европа Иттифоқи ўзини етарли миқдорда газ билан таъминлай олади. Ҳеч бўлмаганда 2024 йил охиригача ёқилғининг жиддий танқислигидан қочиш мумкин. Бу ҳақда Европа комиссари Паоло Гентилони матбуот анжуманида маълум қилди, дея хабар беради "РИА Новости".

2022 йил охиридан 2024 йил охиригача бўлган даврни ҳисобга олган янги прогнозда айтилишича, етказиб беришни диверсификация қилиш ва тежамкорлик сиёсати орқали Россияга газ қарамлигидан халос бўлиш оқибатларини бартараф этиш мумкин.

Аввалроқ, 2022 йилда Европа суюлтирилган газ харидини кескин оширгани маълум бўлган эди. Биринчи ўн ойлик натижаларига кўра, уни етказиб бериш 105 миллиард куб метрга етди (қайта газлаштиришдан кейин). Бир йил аввал, худди шу даврда, бор-йўғи 64 миллиард куб метр эди.

Россиядан газ етказиб беришнинг кескин қисқариши ер ости омборларини тўлдиришга имкон бермайди, деган хавотирлар амалга ошмади. Ноябрь ойи бошига кўра, ҳажмнинг 95 фоизи тўлдирилган. Шу фонда газнинг биржа нархлари минг куб метр учун 1000 доллар даражасига тушди, бу сентябрь ойидаги энг юқори кўрсаткичдан уч баравар паст нархга баҳоланди.

Европа Комиссияси раҳбари Урсула фон дер Лееннинг таъкидлашича, айни дамда Европа расмийларининг асосий ташвиши кейинги қиш даври, шунинг учун мамлакатлар баҳорда ишлаб чиқаришни қайта тиклаш муаммоси устида ишламоқда.

2025 йилдан бошлаб янги ЛНГ ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилади, бу эса ёқилғи тақчиллигини бартараф этиш имконини беради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан