Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Европа Марказий банки асосий ставкани оширди
27.10.2022 20:49,  
75

Европа Марказий банки бошқарув кенгаши учта асосий фоиз ставкаларини 0,75 фоиз пунктга оширди. 2 ноябрдан базавий ставка 2 фоизга, депозитлар бўйича ставка 1,5 фоизгача, қисқа муддатли кредитлар бўйича эса 2,25 фоизгача оширилади. Бу ҳақда регулятор сайтида жойлаштирилган пресс-релизда айтилади.

ECB кетма-кет иккинчи марта ставкаларни бундай кескин оширишга қарор қилди. Ҳисоботда пул-кредит сиёсатининг қаттиқлашуви инфляцияни мақсадли 2 фоиз даражасига қайтаришда давом этишига ишора қилади.

Регуляторнинг қайд этишича, инфляция жуда юқорилигича қолмоқда ва бу муаммони тезда ҳал қилиб бўлмайди. Шунингдек, у COVID-19 пандемиясининг ўткир босқичида нархлар барқарорлиги учун хавфларни ушлаб туришда муҳим роль ўйнаган мақсадли узоқ муддатли кредитлаш дастури шартларига ўзгартириш киритилганини эълон қилди.

Европа Иттифоқи Статистика бошқармасининг аввалроқ эълон қилинган якуний маълумотлари шуни кўрсатдики, сентябрь ойида еврозонада энергия инқирози фонида инфляция 9,9 фоизга етган.

28 октябрь, жума куни Россия банки директорлар кенгаши асосий ставка бўйича қарор қабул қилиши керак. Мутахассисларнинг прогнозларига кўра, регулятор уни йилига 7,5 фоиз даражасида ушлаб туради, пул-кредит сиёсатини юмшатиш жараёнини тўхтатади. Бунинг сабаби, Марказий банкнинг сўнгги йиғилиш натижаларига кўра, таваккалчиликларнинг инфляцияга мойиллик томон силжиши бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан