Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Европа музлатилган активлардан Украина эҳтиёжлари учун фойдаланиш механизмини ишлаб чиқмоқчи
23.10.2022 10:48,  
25

Европа Иттифоқи етакчилари Европа комиссиясига музлатилган активлардан Украина эҳтиёжлари ва уни реконструкция қилиш учун фойдаланиш масалаларини ишлаб чиқишни топширди. Бу ҳақда "РИА Новости" манбаси хабар бермоқда.

"Европа Кенгаши Еврокомиссияни музлатиб қўйилган маблағлардан ЕИ ва халқаро қонунларга мувофиқ Украинани қайта тиклашни қўллаб-қувватлаш учун фойдаланиш бўйича таклифлар киритишга чақирди", — дейилади баёнотда.

Сентябрь ойи охирида маълум бўлишича, ЕИ давлатлари ва "Еттилик" гуруҳи қарори билан россиялик тадбиркорларнинг жами 30 миллиард евролик активлари музлатилган. Аниқлик киритилишича, умуман олганда, россиялик олигархларнинг Европадаги маблағларидан 14,6 миллиард евро музлатилган.

Аввалроқ Киев Бош Ассамблея томонидан музлатилган Россия активларидан Украинага компенсация сифатида фойдаланишга рухсат берувчи "халқаро компенсация механизми"ни шакллантириш тўғрисидаги резолюция қабул қилинишига эришмоқчилиги хабар қилинганди. Компенсация механизми 300 миллиард долларгача бўлган активларни мусодара қилишга олиб келиши мумкинлиги таъкидланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан