Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Европа олти йил ичида биринчи марта Америка нефтини истеъмол қилиш бўйича Осиёни ортда қолдирди
15.07.2022 22:53,  
27

Европа давлатлари сўнгги олти йил ичида биринчи марта Америка нефтини истеъмол қилиш бўйича Осиёдан ўзиб кетди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги АҚШ аҳолини рўйхатга олиш бюроси матбуот хизматига таяниб ёзган.

АҚШ статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2022 йилнинг биринчи беш ойида (январь-май) Европа 213,1 миллион баррелга яқин, Осиё эса 191,1 миллион баррель нефть олган. Америка хомашёси истеъмоли бўйича Осиё томони охирги марта 2016 йилда Европани ортда қолдирган эди. Кейин АҚШ нефть экспортига қўйилган тақиқни бекор қилди.

Bloomberg агентлигига кўра, хомашё истеъмоли билан боғлиқ вазиятга Украинадаги можаро таъсир қилган. Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчилари Россия нефтининг импортига қарши чеклов чораларини киритганлиги сабабли, Европа уни Америкадан импорт қилишда фаоллашди.

Energy Aspects нефть таҳлилчиси Кристофер Хейнс таъкидлаганидек, нефть оқимлари келажакда ҳам шундай тақсимланишда давом этади. Аммо Америка Қўшма Штатларида хом ашё ишлаб чиқариш ҳажми Осиё ва Европа мамлакатларининг таъминот эҳтиёжларини дарҳол қондириш учун етарли эмас, гарчи Америка томони нефть қазиб олишни оширган бўлсада.

Олдинроқ, Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик коммуникациялар бўйича координатори Жон Кирби 2023 йилда АҚШ нефть қазиб олиш ҳажми рекорд даражада ошишини маълум қилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан