Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистон иқтисодиёти ўсишини 6,5 фоиз даражасида прогноз қилмоқда
30.09.2022 15:04,  
13

Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг навбатдаги "Минтақавий иқтисодий истиқболлар" ҳисоботи эълон қилинди.

Унда Марказий Осиёнинг аксарият давлатлари юзага келган геосиёсий кескинлашувга сезиларли чидамлилик кўрсатаётгани қайд этилди.

Хусусан, Ўзбекистон 2021 йилда 7,4%лик ўсиш суръатига эришгани ва шундай юқори кўрсаткичларни намойиш этишда давом этаётгани қайд этилган.

"Ўзбекистон ички бозор сиғими, ишлаб чиқариш тармоқларини диверсификация қилиш ва бозор ислоҳотларидаги ютуқлар туфайли иқтисодий ривожланиш кўрсаткичларини сақлаб келмоқда", - дейилади хабарда.

Бунга шунингдек, трансчегаравий пул ўтказмаларининг кескин ошиши сабаб бўлганлиги келтирилган.

Умуман олганда, ЕТТБ Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсишини 2022 йилда 5,5% ва 2023 йилда эса 6,5% даражасида прогноз қилмоқда.

Бироқ салбий омиллар ҳам мавжуд бўлиб, буни банк 2022 йил июль ойида озиқ-овқат ва товарлар нархларининг ошиши фонида истеъмол инфляцияси 12,3%га етгани билан изоҳлаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан