Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Европада банкротлик тўғрисидаги аризалар сони кетма-кет ортиб бормоқда
23.11.2022 10:34,  
111

Европа Иттифоқида банкротлик тўғрисидаги аризалар сони учинчи чоракда иккинчи чоракга нисбатан 16,3 фоизга ошди. Бу ҳақда Eurostat маълумотларига таяниб "Ведомости" хабар берди.

Нашрнинг қайд этишича, Европада банкротлик тўғрисидаги аризалар сони бешинчи ой кетма-кет ортиб бормоқда.

Энг катта ўсиш уй-жой хизматлари ва озиқ-овқат (+24 фоиз), молия ва суғурта фаолияти (+17,8 фоиз) ва саноат (+16,2 фоиз) каби соҳаларда қайд этилди.

Eurostat маълумотларига кўра, банкротлик тўғрисидаги аризалар сони бўйича энг кам ўсиш — ахборот ва алоқа соҳасида қайд этилган — 1,6 фоиз.

Мурожаатлар сонининг камайиши эса фақат битта тармоқда — ташиш ва сақлашда (-5,4 фоиз) кузатилган.

Шу билан бирга, Европа Иттифоқида иккинчи чорак билан солиштирганда банкротлик сонининг энг тез ўсиши Венгрия (+110,6 фоиз), Испания (+66,1 фоиз) ва Литвада (+4 фоиз) қайд этилди.

Банкротлик тўғрисидаги аризалар сонининг энг сезиларли пасайиши Руминияда (-36,1 фоиз), Кипрда (-32,7 фоиз), Эстонияда (-21,3 фоиз) кузатилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан