Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Европада электр энергияси нархи қачон энг юқори чўққига чиққанлиги айтилди
18.10.2022 09:09,  
56

Европа Комиссияси  Европа энергетика бозоридаги вазият тўғрисидаги ҳисоботини эълон қилди, унга асосан Марказий ва Ғарбий Европанинг бир қатор мамлакатларида жорий йилнинг биринчи ва иккинчи чорагида электр энергиясининг улгуржи нархлари рекорд даражага етгани қайд этилган. Бу ҳақда "ТАСС" манбаси хабар бермоқда.

Австрия, Бельгия, Люксембург, Нидерландия, Германия, Франция ва Швейцарияда электр энергиясининг ўртача нархи энг юқори даврдан 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 229 фоизга ошди. Электр энергиясининг рекорд баҳоси 2022 йилнинг март ойида қайд этилган, шундан сўнг Россиядан газ етказиб беришнинг қисқариши, шунингдек, энергия бозорида етарли даражада таъминланмагани туфайли ёзда ҳам нарх ўсишда давом этган.

Аввалроқ Германияда энергия нархининг юқорилиги ва ўтин танқислиги туфайли ўрмонлардан ўтин фаол равишда ўғирлангани маълум бўлган эди. Қайд этилишича, 2021 йилда бир кубометр ёғоч нархи тахминан 60-70 еврони ташкил этган бўлса, ҳозирда баъзи таклифлар асосида бу нарх 200 еврога етади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан