Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Европада газ нархи кескин ошди
27.07.2022 13:28,  
46

27 июль куни Европанинг ICE фонд биржасидаги аукционда газ кескин кўтарилган.

Эълон қилинган вақтда Голландиянинг TTF марказига етказиб бериш бўйича август ойидаги газ фьючерслари киловатт-соатига 218,2 евро ёки минг куб метр учун 2330,55 доллардан сотилган. Охирги 24 соат ичида нархларнинг ошиши 9,1 фоизни ташкил этди.

Ёқилғи нархининг ошиши «Газпром»нинг «Шимолий оқим» қувури орқали Европага етказиб бериш ҳажмининг навбатдаги қисқариши фонида рўй бермоқда. 27 июлдан буён етказиб бериш ҳажми кунига 33 миллион куб метрни ташкил этди, бу газ қувури қувватининг 20 фоизини ташкил этади.

Компания бу қадамни газ турбинали двигателни таъмирлаш зарурати билан изоҳлади. Бошқа двигатель эса Канадада таъмирланганидан сўнг тез орада Россияга етказилади. Шу билан бирга, ушбу мамлакат расмийлари дастлаб санкциялар режимига ишора қилиб, ускуналарни Россияга қайтаришдан бош тортдилар, аммо кейин Германия ҳукумати билан келишувга эришдилар.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан